Янгиликлар 1399
Фидойилик ва садоқат эътирофи
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида партия фахрийси, олим, кўплаб шогирдларнинг устози Юсуф Нишоновга Ўзбекистон «Адолат» СДП сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов томонидан “Адолат” кўкрак нишони ҳамда партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Юсуф Нишонов меҳнат фаолияти давомида талабаларга тиббиёт мутахассиси сифатида шаклланиши учун зарур бўлган билим ва кўникмаларини бериб келмоқда. Шу билан бирга, партия аъзоси сифатида унинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, партиянинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган тиббиёт соҳасининг ривожига қаратилган таклиф ва ташаббусларни ҳаётга кенг тадбиқ этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. 2005-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон “Адолат” СДП марказий Кенгаши депутатлик гуруҳи маслаҳатчиси, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг катта референти, инсонларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш бўйича комиссия аъзоси вазифаларида фаолият кўрсатди. Ҳозирда тиббиёт институтининг “Нормал ва тапографик анатомия” кафедраси профессори сифатида ҳормай-толмай меҳнат қилмоқда. Устозга партия ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилиб, партия фаоллари, шогирдлари томонидан самимий тилаклар айтиб ўтилди.
Шунингдек, мазкур институт ректори Ғофуржон Султонов, партия фахрийлари – Шуҳрат Эгамов ва Дилором Бўрибекова, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Мўйсинжон Меҳмонов, партия вилоят Кенгашининг Аёллар қаноти раиси Шаҳноза Ғаниеваларга ҳам Сиёсий Кенгашнинг ташаккурномаси ҳамда “Адолат” эсдалик нишонлари топширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг