Фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилиб, маҳаллага газ уланди

15.04.2020 12:04:27

Ўзбекистон “Адолат” СДПга Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, “Тинчлик” маҳалласи, Фарход кўчаси, 37-уйда яшовчи фуқаро М.Бараевдан мурожаат келиб тушди. Ариза ёзувчи хозирги карантин шароитида уйда эканлиги, у яшовчи маҳалладан ўтувчи газ қувури туман газ таъминоти томонидан тармоқдан узиб қўйилганлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, яқинда қор ёғиб, хаво харорати пасайгани боис хонадонлар совиб кетган. Хатто овқат пишириш учун имконият йўқ. Газ балонни тўлдириш учун кўчага чиқилганида, ИИБ ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, ташқарига чиқишга рухсат берилмаган. Маҳалла аҳли туман газ таъминот марказига қўнғироқ қилиб, талабларини маълум қилишган. Аммо натижа бўлмаган. Кейин эса “Адолат” СДПга мурожаат қилишди. 

Мазкур масала партиянинг Бухоро вилояти Кенгашига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли қарорига мувофиқ ўрганиш учун юборилди. Бухоро вилояти Кенгаши раиси М.Хамидов туман газ таъминоти маркази билан боғланди. Натижада масала ижобий ҳал этилиб, Фарход кўчаси газ тармоғига қайта улаб берилди. Маҳалла аҳли мушкули осон бўлганини айтиб, партияга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Дилноза МИРЗАМАҲМУДОВА,

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+