Янгиликлар 1764
Фуқаролар фаоллигини оширишнинг муҳим омили
Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга хизмат қилаётганлиги билан муҳим.
«Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ҳам сайловлар жараёнларида фуқаролар фаоллигини ошириш назарда тутилганлигини кўрамиз.
2020 йилги Давлат дастурида белгиланган вазифалар, шунингдек миллий экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда.
Кўрсатилганидек, ҳар бир округ ўртача 1-3 та сайлов участкалари доираси билан чекланган бўлиб, амалиётда бир неча йиллардан бери самарасиз фаолият юритиб келмоқда ва Давлат бюджетига қўшимча харажатларни кўпайтирмоқда.
Бюджет ҳаражатларини самарали ишлатиш – мамлакатда юксалишга хизмат қилади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Президентлик сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайловлар тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловларнинг декабрь ойида ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши қонун лойиҳасида белгиланиши, танланган вақт сабаб яратиладиган имкониятлар сабаб сайловларнинг янада шаффовлик рухида ўтишига хизмат қилиши аниқ.
Ўрингул Аллабергенова,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати
Фикрингизни қолдиринг