Фуқаролар ҳолидан хабар олинди

29.12.2021 17:12:18

Меҳр-саховат халқимизга хос фазилатлардан бири бўлиб, мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат замирида ҳам инсон қадр-қиммати ва қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳоли турмушини янада фаровон этиш, нуронийларни эъзозлаш каби қатор устувор вазифалар турибди.

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини истаган Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати С.Исметова ҳам байрам арафасида ўзи сайланган «Қоскол» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.

Биламизки, «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ўз дастурларида ижтимоий ҳимоя масаласига устувор вазифа сифатида қараган ҳолда, аҳолининг кам таъминланган ва заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш йўналишларига алоҳида эътибор қаратган.

Шунга кўра, янги йил арафасида байрамона кайфият улашиш мақсадида депутатимизнинг ташриф буюргани барча хонадон эгаларининг кўнгилларини мунаввар этиб, самимий миннатдорчиликларига сабаб бўлди.

Расул ҚУДИЯРОВ,

«Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+