Янгиликлар 1223
Фуқаролар конституциявий ислоҳотлар жараёнида
Шу кунларда мустақиллигимизнинг ҳуқуқий асоси, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига доир ислоҳотлар жараёни жуда қизғин тусга кирди.
Партиянинг жойлардаги ташкилотлари ҳам мана шу жараёнда фаоллик намунасини кўрсатиб келишмоқда.
Партия Термиз туман Кенгаши ташаббуси билан туман Халқ таълими бўлимида ўтказилган тадбири ҳам айни мақсад йўлида ташкил этилди.
Бош қомусимизни такомиллаштириш муҳокама қилинган тадбирда партия Термиз туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, БПТ аъзолари, ёшлар ва партия хайрихоҳлари иштирок этишди.
Суҳбат давомида сўзга чиққанлар халқ таълимида сифат кўрсаткичи самарадорлигини янада ошириш тўғрисида ўз таклифини берган бўлса, яна бирлари ўқитувчилар мақоми ва даражасини оширишни Қомусимиз зарварақларида мустаҳкам белгилаш, таълим бериш маданиятини юксалтириш борасидаги масалаларга кенг эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида ўз таклифларини билдирдилар.
Бўри Хонов, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:
- Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларини ўзида акс эттирган Асосий қонун салоҳияти янада ошади. Бир сўз билан айтганда, конституциявий ислоҳотлар юрт фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига, барқарор ривожланишига хизмат қилиши керак. Энг муҳими, конституциявий ислоҳотлар долзарблиги ва қамрови жиҳатидан мукаммал бўлсинки, Янги Ўзбекистоннинг истиқбол тараққиётига мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтасин.
Тадбир якунида туман Кенгаши вакиллари тадбирда тушган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, партиянинг юқори ташкилотлари орқали Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тузилган комиссия ишчи гуруҳига тақдим этилишини таъкидлади.
Конституцияга ўзгартириш киритишда таълим ислоҳотларига эътибор қаратилиши ва бошқа таклифлар билдирилган тадбир муҳокамаларга бой тарзда ўтди.
Жуманазар Чориев,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Термиз тумани «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг