Фуқаролар мурожаати асосида муаммо ечим топмоқда

30.03.2021 12:03:39

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов сайловчилар билан учрашиш учун Пастдағом туманида бўлди. Депутатнинг аҳоли билан учрашуви Пастдарғом туман ҳокими Ш.Худоебердиев иштирокида сайёр қабулдан бошланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Шуҳрат Палвоновга партиямиздан маҳаллий Кенгашларга сайланган  депутатларимиз ҳамроҳлик қилди. Сайловчилар томонидан асосан бандлик, кредит ажратиш, уй-жой кадастри, ижтимоий нафақаларни тайинлаш, маҳалла фуқаролари йиғини биносини таъмирлаш масалалари кутарилди.

Хусусан, тумандаги “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гўзал Отамуродова савдо ишлари билан шуғулланиш истагида туманидаги озиқ-овқат бозоридан жой ажратишда амалий ёрдам сўраб депутатга қилган мурожаати асосида, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда тегишли ташкилотлар билан суҳбатлашиб тез орада ижобий ҳал этилишини маълум қилди.

“Чархин” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи  Зилола Анварова уй-жойини кадастр ҳужжатларини тўғрилашда амалий ёрдам суради. Депутат Ш.Полвонов ушбу соҳа бўйича масъуллар билан боғланиб, оғзаки мурожаат қилди. Фуқаро мурожаати ҳал бўладиган бўлди.

Шу каби кўплаб масалалар ижросини депутат ўз назоратига олди. Мутасадди ташкилот вакилларига тегишли кўрсатмалар берилди. Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+