Фуқаролар мурожаати – депутатлар эътиборида

26.02.2022 20:02:55

Шу кунларда жойларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фуқаролар билан учрашувлари ўтказиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ижобий ечим топиш, уларнинг таклиф ва тавсияларини ўрганишдан иборатдир.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев ҳамда Қодир Жўраевларнинг Бухоро вилоятидаги ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлари бошланиб, фуқаролар мурожаатлари жойида қаноатлантирилмоқда.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев Ромитан туманга ташриф буюриб, дастлаб туманнинг Халқ қабулхонасида бўлди. У ерда депутат фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Жумладан, туманнинг «Шўрча» МФЙда яшовчи Нарзиев Ҳамро Мирзаевичнинг пенсия тайинлаш борасидаги муаммоли масалалари ўрганиб чиқилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилди. ОМҚП депутати Таваккал Чориев мурожаатни жойида тегишли ташкилот билан боғланиб ижобий ҳал қилишга эришди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+