Янгиликлар 1552
Фуқароларга кўмак беришда ҳамкорлик жуда зарур
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Отабек Холиқов, Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримовлар эзгу ишга қўл урдилар.
"Маҳаллабай" ишлаш давомида “Чек-шура” МФЙ, Саховат кўчасида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"да турувчи 1961 йилда туғилган Гулнора Мирхолиқованинг хонадонидаги шароит билан танишилди. Фуқаро 2019 йилда инсульт бўлганлиги, 2021 йил 2 сентябрь куни иккинчи инсультни бошидан ўтказганлиги аниқланди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Э.Ғуломов билан биргаликда фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилиб, Водил қишлоғида жойлашган касалхонада бепул даволанадиган бўлди.
Шунингдек, “Юқори Водил” МФЙ, Оқтош кўчасида истиқомат қилувчи И.Аббазовнинг мурожаати ҳам ўрганилди. И.Аббозовнинг турмуш ўртоғи юрак касаллиги билан ҳасталанган. Мазкур масалада туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Элбек Ғуломов билан келишиб олинди. Оилани "Темир дафтар"га киритиш масаласи туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритиладиган бўлди.
Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда елкама-елка туриб, депутатларга кўмак бераётган барча мутасадди ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг