Янгиликлар 1250
Фуқароларнинг манфаатлари йўлида
Депутат том маънода халқ вакилидир. У ҳар бир ҳудуд ҳаёти билан яқиндан таниш, бевосита аҳоли ичида яшаб, унинг туриш-турмушидан, ўйлантираётган масалалардан яхши хабардор. Шу боис, бугун улар зиммасидаги масъулиятни дилдан ҳис этиб халқ орасида иш олиб бормоқда.
Бугунги кунда жойларда аҳолини йиллар давомида ўйлантириб келаётган аксарият муаммолар депутат саъй-ҳаракати, кўмаги билан ўз ечимини топмоқда. Бу каби амалий ишлар ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиб, фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун астойдил фаолият олиб бориляпти. Бу борада партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлари ва фаолларининг ҳам хизматлари катта бўляпти.
Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сурхондарё вилоят Кенгашида сайловчилар билан яккама-якка мулоқот ўрнатиш мақсадида партия фаоллари ҳамда депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, мазкур ишчи гуруҳлари томонидан жойлардаги МФЙлар, унинг ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита суҳбатлар уюштирилиб, қонунлар ижроси ва ислоҳотларнинг амал қилиш даражаси ўрганилиб бориляпти. Ушбу ҳафтада партия вилоят Кенгашининг барча туман Кенгашларидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан вилоят миқёсида жами 8 та МФЙ ўрганилиб, 85 та хонадон, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ва ижтимоий объектлар ҳолати атрофлича ўрганилди.Ўрганишлар мобайнида аҳоли томонидан 13 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга 4 та депутатлик сўровлари юборилди.
Жумладан, Музработ туманида сайловчилар билан яккама-якка мулоқотлар давомида туманидаги “Янги Хаёт” МФЙ яшовчи фуқаролар ю.Турдалиев, г.Сафаралиевалар ҳудуддаги аҳолини оқова суви билан таъминлаш муаммолари тўғрисида мурожаат қилишиб, ушбу муаммони ҳал қилиб беришларини сўрашди.
Ушбу масалани депутатлар тегишли ташкилот мутасаддилари билан ўрганишди ва туман “Сувоқова” унитар корхонаси вакиллари ҳамда “Янги Ҳаёт” маҳалла фаоллари ва туман ирригация бўлими ходимлари билан биргаликда хар бир аҳоли пунктига сув хўжалиги бўйича масъул тайинланди ҳамда аҳоли учун 50 куб.М.дан оқова суви лимити белгиланди. Ушбу масалани доимий назорат қилиб бориш туман Кенгаши депутати Л.з.Мусаев ва маҳалла фуқаролар йиғини раисига юклатилди.
Шунингдек ишчи гуруҳига Сариосиё туманидаги “Саъди Шерозий” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар маҳалладаги электр трансформаторни алмаштириш тўғрисида мурожаат қилишиб амалий ёрдам сўрашди.
Мазкур муаммо юзасидан Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати А.Жалилов бир гуруҳ фуқароларнинг маҳалладаги электр трансформаторни алмаштириш тўғрисидаги мурожаатлари бўйича туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборди ва муаммони ўз назоратига олди.
Шунингдек мазкур ишчи гуруҳи томонидан Шеробод тумани “Каттабоғ” МФЙдаги фуқаролар билан бевосита суҳбатлар уюштирилганда мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролардан Муҳаббат Тошниёзова тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида эканлиги, шунинг учун кредит олишда муаммоларга дуч келаётганлигини айтиб ёрдам сўради. Ишчи гуруҳ томонидан туман ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда фуқаро М.Тошниёзова кредит олиш учун ҳоким ёрдамчиси рўйхатига киритилди ва унга амалий ёрдам беришга келишилди.
Шунингдек “Каттабоғ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ш. Боқиев ҳам хонадонида чорвачилик билан шуғулланиши учун чорва кредитини ололмаётганли тўғрисида мурожаат билан чиқди ва ушбу фуқарони ҳам ҳоким ёрдамчиси рўйхатига киритилиб, “Микрокредитбанк”дан чорва кредити олиши учун амалий ёрдам берилиши юзасидан маълумотлар берилди.
Ишчи гуруҳининг ҳудудларда ўрганишлари давом этади.
Гулшод Турсоатова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг