Янгиликлар 1195
Фуқароларнинг муаммолари ўрганилди
«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Уба чули» ва «Беклар» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Баъзи мурожаатларга ишчи гуруҳ томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, мурожаатлар жойида қаноатлантирилди.
Шу билан биргаликда, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги 2-умумтаълим мактаби фаолияти ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди.
Шунингдек, мактабда яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб, мактаб ошхонаси ҳам кўздан кечирилди. Мавжуд муаммолар юзасидан масъулларга ишчи гуруҳ томонидан таклиф ва тавсиялар берилиб, муаммонинг бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг