Фуқароларнинг сиёсий билимлари оширилди

07.04.2022 12:04:03

Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутати Д.Эргашева томонидан партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Бобур” МФЙ фуқаролари иштирокида сиёсий ўқув ўтказилди.

Тадбирдан асосий мақсад фуқароларнинг жамиятда тутган ўрни ва ролини ошириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини таъминлаш, қабул қилинган сўнгги қарор ва фармонлар моҳияти билан яқиндан таништиришдан иборат.

Сиёсий ўқувда депутат Д.Эргашева сўзга чиқиб, йиғилганларга янги қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, хафта давомида мамлакатимизда ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳамда муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди.

Ўқув жараёнида депутат томонидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси” мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Депутат томонидан ўтказилган сиёсий ўқув ўзининг маълумотларга бойлиги билан аҳамиятли бўлди. Маҳалла фуқаролари ҳуқуқ ва эркинликларини билиш баробарида, қатор қонун ва фармонларнинг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар билан танишди.

Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+