Янгиликлар 2154
Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга масъулмиз
Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамитяини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони бу борада яна бир дадил қадам бўлди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги сиёсий ўқув айни шу мавзуга бағишланди. Иштирокчилар дастлаб юқоридаги қонун хужжати ва ундан келиб чиқадиган вазифалар билан таништирилди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгашларнинг роли хақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек. ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари” ташкил этилаётганлигининг ўзи бу вазифага бўлган эътибор ошиб бораётганини кўрсатади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари бундан буён ўз фаолиятини янада талабчанлик асосида ташкил этиши лозим.
Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга муносиб ҳисса қўшганларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонига муносиблар орамизда кўпчиликни ташкил этади. Фақат бу юксак мукофотга сазовор бўлиш учун фаолликни ошириш лозим.
Сиёсий ўқиш иштирокчилари сиёсий фаоллик, тарғибот ишларини кучайтириш ва жамоатчилик орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган вазифаларни белгилаб олдилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг