Фуқаронинг бандлиги қачон таъминланади?

18.03.2022 13:03:17

Аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб вазифалардан. Бу борада сезиларли ишлар амалга оширилаётган бўлсада, муаммолар ҳам йўқ эмас. Шу сабаб партиянинг «Ёшлар ва хотин-қизлар билан очиқ мулоқот» лойиҳаси доирасида сайловчилар билан яккама-якка мулоқотларда масалага алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Йилнинг ўтган даврида избосканлик «адолатчилар» кўмаги билан 22 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. МФЙ фаоллари билан бу борада ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, А.Темур МФЙдаги 33 та хонадонда яшовчилар билан суҳбат олиб борилди. Уларни қийнаётган 6 та муаммо жойида ечимини топди.

Фуқаро Шоира Холматованинг ишсизлиги яна бизни ташвишга солди.Унинг мурожаати ўринли. Бандлигини таъминлаш зарур. Бу масалада тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди. Масаланинг ижобий ечим топиши уларнинг фаоллигига боғлиқ. Савол туғилади: Ш.Холматованинг бандлиги қачон таъминланади?

Дилфуза Аҳмедова,

халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+