Янгиликлар 1250
Галдаги вазифалар келишиб олинди
“Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши фаоллар залида партиянинг туман ва шаҳар раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан партия ходимларига атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Кун тартибидаги асосий масала партия фаолиятини янада жонлантиришга қаратилган галдаги устувор вазифалар юзасидан тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг йиғилишда туман ва шаҳар раисларидан тўққиз ойлик ҳисоботлари тингланди, таҳлил қилинди ва муҳокама этилди. Шу вақт оралиғида фаолияти яхши йўлга қўйилган, бўлиб ўтган Президентлик сайловида яхши иштирок этган туман шаҳарлар эътироф этилиб, фаолияти бироз суст бўлган туманларга танбеҳ бериб ўтилди ва ишни тизимли йўлга қўйиш, фаолиятини янада жонлантириш масаласи айтиб ўтилди.
Депутатлик гуруҳи фаолиятларини янада жонлантириш, халқ орасида кўпроқ бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларини бартараф этиш, шу юрт олдидаги бурчимизни, касбимиз масъулиятини яхши англаган ҳолда фаолият юритишимиз – бу бизнинг олимиздаги муҳим вазифалардан биридир, - дейди Мақсуд Ҳамидов.
Шунингдек, партия фаолиятини янада жонлантириш мақсадида келгусидаги режалар тўғрисида келишиб олинди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг