Янгиликлар 1295
Гулрух Агзамова: “Бошланғич таълим - инсоннинг етук шахс сифатида шаклланишидаги асосий бўғин”
-Олий таълимга давлат гранти асосидаги қабул квотаси 25 фоизга етказилиши навбатдаги хушхабар бўлиб янгради. Эҳтиёжманд оилаларнинг қизларини грант асосида олий таълим муассасасига қабул қилиш 2 баробарга оширилиб, қабул квотаси 2000 тага етказилиши, аъло баҳоларга ўқийдиган қизлар учун алоҳида стипендиялар жорий этилиши юртимиз ёшларини руҳлантиради. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида ҳам ёшларимизнинг таълим-тарбиясини янада юксалтириш борасида мактаб таълим тизимини ислоҳ қилиш, синфларда ўқувчилар сонини оптималлаштириш, элктрон кундалик тизимини жорий этиш ҳамда мактаб ўқувчиларининг сифатли овқатланишни йўлга қўйиш борасида бир қатор ташаббуслар илгари сурилган. Партия сайловолди дастурида юртимиз ёшларининг олий таълимда таълим олиш истакларини қамраб олиш мақсадида қабул квоталари ҳамда давлат гранти асосидаги қабулларни кенгайтириш, олий таълимда таълим олувчи ёшларни бевосида ишлаб чиқариш амлиётига боғлаш ҳамда жамиятнинг эҳтиёжманд қатламлари учун ажратилган квоталарни умумий квоталар сонидан ажратиш таклифлари илгари сурилган. таълим орқали жамиятда келажакдаги вазифаларни бажаришга қодир бўлган янги авлод шакллантирилади.
Бошланғич таълим инсоннинг етук шахс сифатида шаклланишидаги асосий бўғин ҳисобланиб, унинг сифатига қараб миллатнинг умумий саводхонлигига баҳо берилади. Бугунги кунда хорижий давлатлар тажрибасида миллий таълим тизимининг ривожланиш даражаси мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига бевосита таъсир кўрсатаётганлигини кўриш мумкин. Мурожаатномада илм-фанга, таълим-тарбияга катта эътибор бериш, соҳани сифатли даражада ривожлантириш учун инновацион ёндашув зарурлиги таъкидланди. Дарҳақиқат, маърифатга эришмасдан туриб, фан, таълим, тиббиёт каби соҳаларни комплекс ривожлантирмасдан туриб иқтисодий ўсиш, фаровон турмушга эришиб бўлмайди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг