Янгиликлар 1176
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда имтиҳонлар шаффофлиги назоратга олинди
Жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Ш.Мирзиёев йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ва авария ҳолатлари кескин ошаётганига эътибор қаратган эдилар.
Унда Президент муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, тизимни адолатли йўлга қўйиш лозимлигини таъкидладилар.
Ана шу муносабат билан “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов, ташкилий ишлар бўйича вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Р.Сувонов ҳамда мафкуравий ишлар бўйича вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С.Майдоновлар томонидан вилоят миқёсида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги имтиҳонларнинг қай тарзда адолатли ўтаётганлиги назорат қилинди.
Видеоселекторда “Коронавирусдан эмас, авариялардан кўпроқ одам ўляпти” – дея таъкидлади юртбошимиз. Дарҳақиқат, бугунги кунда авариялар сони кескин кўпаяётганига гувоҳмиз. Афсуски, уқувсиз, ҳайдовчиларни деб авариялар сони кўпайса кўпаймоқдаки, камайгани йўқ. Йўлларда баъзи бир маданиятсиз ва уқуви йўқ ҳайдовчиларни дастидан кимнингдир яқини тан жароҳати олмоқда, яна кимнингдир яқини ҳаётдан кўз юмяпти. Бу каби нохуш ҳодисалар инсонлар ҳаётига ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмайди. Хўш, бу каби қоидабузарликларнинг, йўлларда маданиятсиз ҳайдовчиларнинг қўпайишига нима сабаб бўлмоқда? Қайд этиш лозимки, бугунги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда порахўрлик одатий ҳолга айланиб қолди, десак асло муболаға бўлмайди. Масаланинг Биргина ечими худди шу муаммонинг борлигида. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда, шаффофлик, адолатлилик бўлса бу каби муаммоларга ечим топилишига ишончимиз комил.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг