Янгиликлар 1653
Хайр-эҳсон – меҳр-оқибат элчиси
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 март куни Чирчиқ шаҳридаги “Ифтихор” ва “Лола” маҳаллаларига ташрифлари доирасида ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли билан учрашди. Учрашувдан сўнг кўплаб ижтимоий масалалар борлиги маълум бўлди.
Шу боис эртаси куниёқ, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Барча соҳа ташкилотлари ўз йўналишлари бўйича иш белгиланиб, маҳаллани ободонлаштириш режасини ишлаб чиқилди.
Қувонарлиси, "Адолат" СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутатлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси (“Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Ўткир Тожибоев) ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида яқинда “Ифтихор” маҳалласида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, эҳсонлар улашилди.
Бундан ташқари, “Маҳалла” фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Адолат” СДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Р. Дастировнинг депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда маҳаллалардаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ўрганиш ўтказилиб, моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. Ҳамкорликда “Ифтихор” ва “Лола” маҳаллаларида ўтказилган бу сафарги хайр-саҳоват тадбири ҳам ўша ерда яшаётган меҳрга ташна бир қанча аҳолининг қувончига сабаб бўлди.
Шунингдек, Чирчиқ шахар “Умид” МФЙ ҳудудида “Темир дафтар”даги ногирон оилаларга “Саховат” маркази томонидан озиқ-овқат жамланмаси берилди.
Ўткир ТАЖИБОЕВ,
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг