Ҳайрия тадбири Ички ишлар вазирлиги Академиясида давом этди

02.06.2022 18:06:06

Куни кеча “Адолат” СДП томонидан  1 июнь   – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бошланган  “Бор меҳримиз сенга болажон” хайрия донорлик акцияси, 2 июнь куни республика марказий қон қуйиш маркази сайёр гуруҳи билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида давом этди. Мобил автобуслар орқали  ташкил этилган мазкур акцияда 200 га яқин таълим муассаса ходимлари ҳамда курсантлари бемор болалар ҳаётини сақлаш ёўлида  ўз ҳиссасини қўшиш истагида  фаол иштирок этишди.

-Ўтган йиллар давомида  бир неча бор “Адолат” СДП томонидан ташкил этиладиган донорлик акцисида иштирок этганмиз. Бу галги акциянинг Академиямиз худудида   ташкил этилганлиги биз учун айни муддао бўлди десам муболаға бўлмайди. Яратилган қулай шарт-шароитлар  туфайли нафақат муассасамиз ходимлари, балки Академиямизнинг  кўп сонли курсантлари ҳам  донор бўлиш имкониятига эга бўлишди.-деди Ички ишлар вазирлиги Академияси тиббиёт бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори, подполковник Тўраев Илхомжон Эсонович.

Тадбир давомида “Бор меҳримиз сенга болажон” хайрия донорлик акцияси доирасида ўтказилаётган партия тадбирлари ичида энг юқори натижаларни кўрсатиш истагида астойдил енг шимарган Академия жамоасига боқиб юртимизнинг ички ишлар тизимида фаолият юритаётган бу инсонларнинг чин маънода ватан тинчлиги, фаровонлиги ва давлат ва жамият истиқболи йўлида  жон фидо этишга тайёр, жонкуяр ва меҳридарё инсонлар эканлигига яна бир бор гувох бўлдик.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+