“Ҳалоллик вакцинаси – тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

03.03.2022 16:03:02

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон туман Кенгаши раиси М.Хамроева ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати В.Қодировалар ҳамкорлигида туман “Санитария эпидемиологик осойишталик маркази” ходимлари иштирокида партиянинг “Биз коррупцияга қаршимиз” лойиҳаси доирасида “Ҳалоллик вакцинаси – тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия Когон туман Кенгаши раиси М.Хамроева  коррупция иллати ва уни илдизи билан қуритиш масалалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида коррупцияга қарши курашни кенг қамровда олиб бориш чоралари кўзда тутилгани, бу борада ҳар бир масалага алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмаслиги таъкидланди.

Тадбирда сўз олган Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати В.Қодирова коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан қутқариш шарафли бурчимиз эканлигини ҳамма бирдек тушунмоғи шарт эканлигини уқтирди. Депутат,  ўзига тегишли хулоса чиқармай, порахўрлик ва тамагирликдан тийила олмаётган шахслар жазога муқаррарлигини қайд этди.

Албатта, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши фуқароларда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий онгни ошишида, уларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик маданиятини шакллантиришда катта аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз.

Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан аниқ ва батафсил жавоблар қайтарилди.

 

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хазмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+