Халқ “Адолат” СДПни танлади

20.12.2019 21:12:46

“Адолат” СДП сайловларга кам маблағ ва энг кичик жамоа билан кириб келди. Шунга яраша рейтингларда ҳам 4 ўринннинг доимий эгаси сифатида қаралди.

Ўтган сайлов кампанияси давомида "Адолат" партияси прописка, коррупция, судлар ва тергов органлардаги муаммоларни қўрқмасдан кўтариб чиқди ҳамда уларни ҳал этишнинг аниқ механизмларини кўрсатиб берди.

Натижада, партия халқ ишончига сазовор бўлиб, 15 йилдан бери ҳукумронлик қилаётган партия билан рақоботлашиш даражасига етди. Бунда адолат истаётган халқимизнинг алоҳида ўрни бор.

Умид қиламизки, адолатсизликнинг ҳар қандай кўринишидан нафратланувчи халқимиз жамиятда ҳар бир инсон учун адолатни таъминлашга ҳаракат қилаётган “Адолат” СДП номзодларига овоз беради.

Унутманг бизнинг ҳар бир номзодимиз сизнинг ишончингизни оқлаайди ва Адолат учун хизмат қилишни ўзига шараф деб билади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+