Янгиликлар 1127
Халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди
Халқ депутатлари Жондор туманига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Учқун Очилов партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида ўз сайлов округига қарашли ҳудуддаги аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида округ ҳудудида ҳамда «Ойтуғди ” маҳалла биносида сайёр қабуллар ўтказди.
Ўтказилган учрашувларда «Ойтуғди» МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, участка нозири, ҳудуд аҳолиси, кўча оқсоқоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Қабуллар давомида аҳоли томонидан ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, ишсизлик ҳамда аҳоли томорқа ерларини суғоришдаги сув муаммолари кўтарилди. Юқоридаги муаммоларнинг ечими бўйича депутат ваколати доирасида тегишли корхона ва ташкилотларга маълум қилишини ва ижросини назоратга олишини айтиб, ўрганиш талаб этиладиган масалалар эса маълум муддат талаб қилишини билдирди.
Бахтиёр ЖАББОРОВ,
“Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг