Халқ дарди билан яшаётган депутат

31.03.2021 22:03:08

Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари  ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилашга камарбаста бўлишмоқда. Фуқароларни иш бандлигини таъминлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" рўйҳатидан жой олган фуқаролар сонини камайтириш мақсадида самарали меҳнат қилишмоқда.

Ҳусусан, вилоят Кенгаши депутати Қудрат  Жуманиёзовни  ҳар доим  сайловчиларининг муаммоларини бартараф этиш ташвиши билан юрганининг гувоҳи бўламиз. Унинг бу галги сайловчилар билан мулоқоти ҳам самарали кечди. Депутат  Қўшкўпир туманида фаолиятини олиб бораётган "Нуъмонмурод - Темурмалик" фермер хўжалиги раҳбари Фазилат Собирова билан биргаликда Урганч шаҳридаги   "Жамбул", "Юқори боғ",  "Гулшан", "Ҳамжиҳатлик" ва бошқа маҳаллаларда яшовчи, ногиронлиги бор 8 нафар  фуқарога  пишириқ пиширадиган, қиймати 1 млн 500 минг сўм бўлган электр печи  совға қилди. 

Бу каби эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилган юртдошларимиз, инсонлари қадр топган юртда яшаётганидан шукроналар келтиришди. Ташаббускорларга миннатдорлик билдиришди ва дуога қўл очишди.

                                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                          Ўзбекистон «Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+