Халқ фаровонлиги кафолати

13.12.2021 15:12:41

Эл-юрт дастурхонини тўкин ва фаровон бўлишида, аҳоли бандлигини ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда табиийки қишлоқ хўжалигининг ўрни алоҳида. Шу сабабли ҳам сўнги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасига доир бир қатор ҳужжатлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ўқиб жуда хурсанд бўлдим.

Аҳолининг даромадини оширишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ҳар бир фуқарога яқиндан кўмаклашиш, натижада озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига эришиш мақсадида қабул қилинган ушбу Қарор биринчи галда аҳоли бандлигик даражасини оширишга, халқ турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Ҳар йили мактабни тугатиб чиқаётган минг-минглаб ёшларимиз бор. Уларга ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, ўқиш ва касб-ҳунарнинг ҳаётларида тутажак ўрнини кўрсатиб беришимиз керак. Шу билан бирга, уларда ер ва қишлоқ хўжалигига қизиқишини ошириш ҳам вазифамиздир. Азалдан ота боболаримиз ерга ишлов бериш, деҳқончилик қилишга катта эътибор қаратиб ризқ-рўз, насиба, болаларининг келажак тақдири сифатида эътибор беришган.

Қарорга кўра бир қатор мутасадди ташкилотлар зиммасига вазифалар юклаш билан бир қаторда, ерларни ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлганларга ҳамда, Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга киритилган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилиши белгилаб қўйилгани бир сўз билан айтганда ерни “ҳақиқий эгасиги” топширишга, соҳа самарадорлигининг ошишига ҳисса қўшади.

Айниқса, деҳқон хўжалиги билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситаларни ўз вақтида етказиб бериш, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этишда шартномавий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш, қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этииш борасида ҳам белгиланган вазифалар ишни нимадан бошласам экан, қайси жойдан нимани олсам фойда кўпроқ кўраман деб турганлар учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди, албатта.

Шуни таъкидлаш лозимки, биз депутатлар олдида турган яна бир асосий вазифа бу — аҳолини, ёшларнинг ёнида туриб, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, қарор мазмун – моҳиятини содда тилда етказиш, яратилаётган шарт—шароитлардан оқилона фойдаланишга ундаш ҳамда меҳнатга қизиқтиришдан иборат. Чунки, қарорда белгилаб берилган вазифалар жуда муҳим. Мазкур масалаларни амалга оширишда маҳаллий кенгаш депутатларидан ҳам янада фаоллик ва ташаббускорликни талаб этади. Унутмайликки, қишлоқ хўжалигини кенг кўламда ривож топиши халқ фаровонлиги ва мамлакат юксалишга замин яратади.

Муҳиба Сайфиддинова,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+