Халқ ишончини оқлаш - давр талаби

16.07.2021 18:07:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари фуқаролар билан юзма-юз мулоқотларда ўртага ташланаётган ҳар бир муаммога жиддий эътибор билан қараяптилар. Муаммонинг ечимини топиш, фуқароларни бугунги кундан рози қилишга ҳаракат қиляптилар.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари ҳам партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида ҳудудларда аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, муаммоларига ечим топишга ҳаракат қилишяпти.        

Хусусан, Халқ депутатлари Бандихон туман Кенгаши депутати Эркин Жўраев тумандаги  “Қудуқсой” МФЙ­ аҳолиси билан учрашувларида юзага келган муаммо ва камчиликларни ўрганишдан бошлади. Муаммоларни тинглади.

Учрашувларда сайловчилар томонидан бандлик, коммунал хизматдаги муаммолар, ички йўлларни яхшилаш борасидаги масалаларга чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар билдирилди.

Жумладан, мулоқот давомида мазкур маҳаллада яшовчи Бахтиёр Алиқуловнинг иш сўраб қилган мурожаатини жойида ҳал этишга киришилиб,  туман Ободонлаштириш бўлими билан ҳамкорликда ташкилотдаги бўш ўринга ишга жойлаштирилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи ёлғиз она Дилрабо Бердиевага коммунал тўловлардан қарзи борлиги учун маҳалла оқсоқоллари билан келишилган ҳолда тўловларни тўлашда моддий ёрдам бериладиган бўлди.

Шунингдек, маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаб берилиши хусусидаги мурожаатларга асосан депутат тумандаги мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

Яна шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Даврон Холбоевнинг уйи жуда таъмирталаблиги, таъмирлаш учун моддий кўмак жуда зарурлигини айтиб қилган мурожаатига асосан депутатимиз тумандаги тадбиркорларни жалб қилган ҳолда фуқаронинг яшаш жойини таъмирлатиб беришини билдирди.

Депутатлар билан учрашувларда фуқаролар ўз муаммоларининг ижобий ечимини умид билан кутишади. Масъулларнинг ўз вазифасига сидқидилдан ёндашуви эса халқнинг мутасадди идораларга ишончини, келажагига умидини оширади. Бу жараёнда эса халқ вакиллари-депутатларнинг ҳам роли тобора мустаҳкамланиб  бораётганлиги қувонарлидир.

 

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+