Халқ ишончини оқлаш йўлида

09.11.2020 22:11:12

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан самарали ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини оғишмай бажараётганликлари боис шундай ижобий натижаларга эришилмоқда. Депутатлик гуруҳининг иш режасида ҳудуддаги корхона ва муассаса раҳбарлари томонидан халқ депутатлари шаҳар кенгашлари қарорларининг бажарилиши, мансабдор шахсларнинг ахборотини эшитиш, сайловчилар мурожаатларини ўрганиш каби масалалар ўрин олган.

Депутатлик гуруҳи томонидан жорий йил давомида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 4 та мансабдор шахсларнинг ахбороти эшитилиб, ОАВларда кенг ёритилди.  Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши сессияси кун тартибида эса депутатлик гуруҳимиз ташаббуси билан 7 та масала муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилишга эришилди. Хусусан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, академик лицейларнинг пандемия даврида ўқувчиларни қабул қилишга тайёргарлик ҳолати, куз-қиш мавсумига шайлиги борасидаги масалалар кенг муҳокама этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгиланиб, соҳада амалий ишлар олиб борилди.

Депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳар бирида ўз сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати мавжуд бўлиб улар ҳолидан мунтаззам равишда хабардор бўлиб келмоқда. Мисол учун, ўзим сайланган Сузангарон сайлов окргуги ҳудидаги 8 та маҳаллада 166 нафар кам таъминланган оила мавжуд. Уйма-уй юриб рўйхатдаги оилаларни ўрганиб чиқдик. Кимдир тадбиркорлик билан шуғулланишга имкони бор, кимгадир иш керак, шуларни ўрганиб, 11 нафар оилага паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик каби фаолиятларини бошлаш учун имтиёзли киредитлар олиб беришга кўмаклашдик. Шаҳар бандлик бўлими билан ҳамкорликда мавжуд бўш иш ўринлари учун ишаш истагини билдирган 7 нафар ёшларга йўлланмалар берилди. SAM SITY  қурилиш ташкилотида ишлаш истагини билдирган ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Албатта халқ ишончини оқлаш, таклиф ва ташаббусларини илгари суриш, ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш – депутатлик гуруҳи аъзоларининг бирламчи вазифаси. Жумладан, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Аҳмаджон Маматов ишга жойлаштириш юзасидан фуқароларнинг мурожаати асосида 17 нафар хотин-қизлар ва ёшларни бандлигини таъминлашга кўмаклашди.

Мамлакатимизда карантин эълон қилинганига аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла фаоллари билан биргаликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда  бўш турган томорқа ерларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда турли соҳалар бўйича кичик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун хонадон эгаларига тавсиялар бериб, эпедимологик вазият тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Аҳолини иш билан таъминлаш, бандликни ошириш мақсадида, “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш”, “Ҳар бир оила тадбиркор”,  “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” каби  давлат дастурлари асосида аҳолига кредитлар олиш бўйича тавсиялар  берди. Тикувчилик, паррандачилик, қуёнчилик, иссиқхона фаолияти билан шуғулланиш мақсадида кредит олиш истаги билан мурожаат қилган 12 нафар ёшларга депутат А.Маматов томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, депутат ўз ҳисобидан, карантин даврида, сайлов округи ҳудудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор 10 та оилани ўз қарамоғига олиб мунтаззам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туришни йўлга қўйди.

Депутатлик гуруҳининг яна бир аъзоси Муҳиба Сайфидднова ўзи депутатликка сайланган 6-Чорраҳа сайлов округида сайловчилар билан мунтаззам учрашувлар ўтказиб келмоқда. Учрашувларда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумотлар бериш билан бир қаторда, уларни ўйлантираётган масалалар, қийнаётган муаммоларга ечим топишга кўмакдош.

Учрашувлар чоғида маълум бўлдики, ушбу ҳудуднинг энг катта муаммоси серқатнов йўлларнинг таъмирталаблиги. Ушбу муаммо юзасидан депутат ўз ваколати доирасида йўлларни таъмирлаш борасида амалий ёрдам сўраб мутасадди идораларга депутатлик сўрови орқали мурожаат қилди. Муаммо Самарқанд минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат унитар корхонаси мутахассислари Ж.Садиков ҳамда Ш.Журакуловлар иштирокида ўрганиб чиқилди.  Ўрганиш натижасида “Имом Бухорий”, “Чорраҳа”, “Янги Хонравот” маҳаллаларидаги таъмирталаб йўллар “манзилли дастур”га киритилиши маълум қилинди.

Депутат  Озода Назарова ташаббуси билан бугунги кунда “Навбоғчиён” маҳалласида 16-нафар хотин-қизлар тикувчилик, сартарошлик касби эгаларига шогирдликка тушиб, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида касб сирларини ўрганмоқда.

-Бизнинг мақсадимиз ёшларни бирор бир касб билан банд килиш, уларни умрларини бекор ўтказмасликларига кўмак беришдир. Шу боис маҳалла билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Келгусида режаларимиз жуда катта, маҳаллада тикув цехи очиб аҳоли бандлигини таъминлашни мақсад қилганмиз-дейди депутат Озода Назарова.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги депутатларимиздан Абдулла Баяров ҳамда Дилфуза Камаловаларга асосан фуқаролар соғлигини тиклаб олишда ёрдам сураб мурожаат қилишади. Уларнинг кўмагида  “Абу Бакр Розий” маҳалласида яшовчи А.Бакаев, Х.Шодиева, Ф.Бегматов, “Али Қушчи” маҳалласидан Д.Асомова, М.Абдуллаева, “Кулолон” маҳалласидан Г.Холова, Д.Аминов, З.Содиқоваларга соғлигини тиклаб муолажаларни ўз вақтида олишлари учун амалий ёрдам кўрсатиб келмоқдалар.

Бир сўз билан айтганда,  халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари партия электорти ишончини оқлаш, халқимиз манфаатларига мос келадиган масалаларни ҳал этишда янада фаол бўлишга, сайловчилар ишончини оқлашга интилмоқдалар.

 

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати,

депутатлик гуруҳи раҳбари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+