Янгиликлар 1198
Халқ манфаати ва фаровон ҳаёти йўлида
“Адолат” СДП Қоракўл туман Кенгаши раиси Н.Очилов партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тумандаги “Зарафшон” ҳамда “Қорахожи” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолининг хонадонларида бўлиб, муаммо ва таклифларини тинглади.
Шунинг билан бирга партия туман Кенгаши раиси Н.Очилов МФЙ фаоллари билан суҳбатда бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, хусусан, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганиб чиқилди. Бундан ташқари маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва бу борада маҳаллаларда бўлаётган янгиланиш ва ўзгаришлар хусусида ҳам суҳбат олиб борилди.
Партия туман Кенгаши ўрганишлари жараёнида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга ечим топиш мақсадида зарур вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг