Халқ шоири Муҳаммад Юсуф уй-музейига саёҳат

29.04.2024 09:04:55

Мамлакатимизда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 70 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бу адабий жараёнда "Адолат" СДП фаоллари ҳам четда турганлари йўқ.

Наманган шаҳар Кенгаши раиси Мирзараҳмат Олимов бир гуруҳ партиядошлар билан шоир туғилиб ўсган Қовунчи қишлоғида бўлишди. Адиб яшаган, болалиги ўтган хонадонда ташкил этилган уй-музей билан танишдилар. У ерда ташкил этилган "Адолат" бурчаги янада бойитилди. Шоирнинг укаси Муродил Юсупов партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, партия фаоллари адибнинг қабрини зиёрат қилиб қайтдилар.


"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+