Янгиликлар 3384
Халқ вакиллари ўз сайловчиларига ҳисобот бермоқда
Барчамизга маълумки, бугунги кундаги ислоҳотларнинг бош мақсади аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, халқимизга муносиб меҳнат шароитини яратишдир. Бу борада амалга оширилаётган ишларда бугун сиёсий партиялар ҳамда халқ вакиллари бўлмиш депутатларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ислоҳотлар жараёнидаги халқ вакилларининг иштирокига тўхталиб ўтилганда, бугун барча дарачадаги халқ вакиллари ҳам бирдек, ўз сайловчилари ишончини оқлаяпти деб айтиш ҳам қайсидир маънода ноўриндир. Депуталик фаолиятини таҳлил қилиш, 5 йил олдин сайловчиларга берилган ваъдаларнинг қай даражада бажарилганлигига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан “Депутат ҳисобот беради” акцияси ташкил этилди. Акция доирасида бугунги кунда туман, шаҳар ҳамда вилоят Кенгашларида фаолият олиб бораётган партия сафидаги халқ вакиллари ўз сайловчилари олдида ҳисобот бермоқда.
Бугунги кун ҳолатига келиб 544 (65%) нафар халқ вакиллари ўз сайловчилари олдида ҳисобот берди. Ҳисоботлар жараёнида сайловчилар томонидан яна кўплаб аҳолини ўйлантираётган муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилмоқда. Билдирилган мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан эса, тегишли давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари чиқарилмоқда. Шунингдек, “Депутат ҳисобот беради” акцияси Республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Муҳаммадқодир БОЛТАБОЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Марказий аппарати масъул ходими

Фикрингизни қолдиринг