Янгиликлар 3422
Халқ ёзувчисига “Адолат” кўкрак нишони берилди
Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг аъзолари “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланиши одат тусига кирган. Бу йил ҳам истиқлол айёмининг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ партиядошларимиз ушбу кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Мазкур кўкрак нишони Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида демократик жараёнларни жадаллаштириш, ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишда юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғуларини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган инсонларга насиб этади. Ватанимиз шон-шуҳрати ва шарафи ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг халқ орасидаги танилувчанлиги ва обрўсининг юксалишига, унинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган аъзоларимизга берилиши кўзда тутилган.
Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, партия Сиёсий Кенгаши аъзоси Муҳаммад-Али ушбу кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.
Партиядошимизни навбатдаги ютуқ билан муборакбод этиб, ижодига барака, “Адолат” йўлидаги фаолиятига омад тилаймиз.

Фикрингизни қолдиринг