Янгиликлар 1219
Халқаро эътироф – юрт ифтихори
Буюк Британиянинг олий таълим соҳасидаги ва университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи Times Higher Education ташкилоти томонидан эълон қилинган рейтинг натижалари ҳамюртларимиз қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолларини ҳам қувонтирди.
Ушбу рейтингда Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) дунёнинг 94 та минтақа ва давлатларидан қатнашган минглаб университетлар орасида 401-ўринни эгаллагани, ТДЮУ мазкур рейтингда Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижага эришиши сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасига бир мисолдир.
ТДЮУ таълим сифати, гендер тенглиги, муносиб иш жойи ва иқтисодий ўсиш, саноат, инновация ва инфратузилма, тенгсизликни қисқартириш, тинчлик, адолат ва кучли институтлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик йўналишлари бўйича таҳлил этилиб, дунёнинг TOP-500 олийгоҳлари қаторига киритилиши, албатта қувонарли ҳол.
Ўзбекистон “Адолат” СДП мамлакатимизда
Бундай ютуқларга эришишимиз нафақат партиямиз, балким бутун халқимиз учун қувонарли, фаҳрланарли ҳолатдир.
Мазкур муваффақиятдан ўз мамнуниятимизни изҳор этган ҳолда, университет жамоасини намунали натижа билан қутлаймиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фикрингизни қолдиринг