Халқаро ҳамкорликни ривожлантирувчи саммит

07.07.2021 12:07:20

Хитой коммунистик партияси (ХКП)нинг 100 йиллиги муносабати билан, ХКП томонидан “Халқ фаровонлиги учун меҳнат қилиш – сиёсий партияларнинг масъулияти” шиори остида саммит ўтказилди. Видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилган ушбу тадбирда ХКП ва жаҳон партиялари раҳбарлари онлайн иштирок этдилар.

Саммитни ХКП Марказий қўмитаси бош котиби ва ХХР раиси Си Цзиньпин очиб берди.

Саммит давомида Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса,  Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев, “Единая Россия” партияси раиси Дмитрий Медведев,  Покистон Бош вазири Имрон Хон ва бошқа бир қанча давлат раҳбарлари, партия етакчилари сўзга чиқиб, сиёсий-иқтисодий соҳада ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ушбу саммитда видеомурожаат билан иштирок этди. Мурожаатда ХКПнинг 100 йиллиги билан қизғин қутлаб, Ўзбекистон ва Хитой, ХКП ва “Адолат” СДП ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳолати ҳамда келгусидаги истиқболли масалаларга эътибор қаратилди.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+