Янгиликлар 355
Халқчил ғояларни илгари сурамиз
Сайловлар арафасида жамоатчилик сиёсий партияларнинг Сайловолди дастури, ўз олдига қандай вазифаларни мақсад қилиб қўйгани қизиқтириши табиий. Чунки уларнинг ишончини қозонган партия вакиллари эртага сайловчилар номидан иш олиб боради.
Шу маънода бугун Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясининг янги 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Дастурда белгиланганидек, биз “адолатчилар”, аввало адолат учун курашишни бош мақсад деб биламиз. Чунки инсон ҳар доим адолат сари интилади. Зеро, адолат тамойили ҳар қандай жамиятнинг мустаҳкам маънавий-ҳуқуқий пойдеворини ташкил этади. Адолат қарор топган жамиятда тинчлик ва барқарорлик ҳукм суради, халқнинг давлат сиёсатига бўлган ишонч-эътиқоди ортади, фуқароларнинг Ватан келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.
Бу йўлда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойилларига содиқ қолган ҳолда суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қурилишида партия иштирокини таъминлаш; инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда жамиятда кескин табақаланишга йўл қўймаслик барқарор тараққиётнинг муҳим шарти эканлигини таъкидлаб, аҳолининг юқори турмуш даражасига эга ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига эришиш ғоясини алоҳида таъкидлаш ўринли.
Шунингдек. халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги ҳақидаги конституциявий принцип асосида халқ ҳокимиятининг тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтларининг роли ва аҳамиятини янада ошириш вазифаси ҳам жуда долзарб. Бу ўз ўрнида жамоатчиликда вакиллик институтларига бўлган ишончни оширади.
Кези келганда кейинги йилларда партиямиз фаолиятининг жонлангани, сафдошларимиз ва хайрихоҳларимизнинг сафи кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим. Келгуси беш йилликда юқоридаги каби халқчил ғояларни илгари сурилиши сиёсий майдондаги ўрнимизни янада оширади.
Мадаминжон Мадазимов,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг