Халқимиз сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминланади.

30.04.2022 10:04:47

Муҳтарам Президентимиз 2022 йил 18 март куни "Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун" мавзусида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Ушбу тарихий ушрашувда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, тиббиёт ходимларининг таклифлари тингланган эди.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Мазкур таклифлар асосида давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил 25 апрель куни 215-сонли «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарорида 2022 йил давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда жами 1002 та маҳалла тиббиёт пунктини ва 276 та янги оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб,  ушбу тиббиёт пункти ва  оилавий шифокор пунктлари зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлади.

Эндиликда олис ва чекка ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларида шифокорларга бўлган эҳтиёжни маҳаллалар кесимида аниқланиб, бўш иш ўринлари рўйхати шакллантирилган ҳолда нафақат, вакант ўринларга шифокорларни ишга қабул қилиш балки, уларга уй-жой ажратиш ва устама ҳақи белгилаш жорий этилади.

Аҳолига самарали тиббий хизматни жорий этиш мақсадида оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиника ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида кундузги стационар иш вақти соат 20:00 га қадар узайтирилади ҳолда, уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун 2022 йил 1 июндан бошлаб қўшимча устама ҳақи белгиланган.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Қишлоқ шифокори” дастури такомиллаштирилиб янги дастур асосида олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама ҳақи белгиланиб, уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериладиган бўлди.

Эътироф этилгандек Президентимиз ташаббуслари билан халқ саломатлигини асраш ва соғлиқни сақлаш тизимида қулай шарт-шароитлар яратилиб, юртдошларимиз ва тиббиёт ходимлари учун кувончли хабарларга бой бўлди. Эл-юрт саломатлигини асраш йўлида мана шундай саъй-ҳаракатлар амалга оширилар экан нафақат тиббиёт соҳаси балки, аҳоли орасидаги касаллик билан курашиш ҳолати ҳам сезиларли даражада ўз ижобий натижасини беришига ишонаман.

Президентимизнинг ҳар бир ташаббуслари жамиятимизда ечимини кутаётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга ва  меҳнат севар халқимиз учун “инсон қадри учун” хизмат қилишга ундайди. Зеро, ҳар бир фуқаронинг ҳаётига катта ўзгаришлар, янги мақсадлар, эртанги кунга ишончи, яхши яшашга интилиши ва иштиёқи ортмоқда.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+