«Халқимизнинг ҳаётини янада фаровон, файзли, мазмунли бўлиши учун бор куч-ғайратимиз ва имкониятларимизни чин дилдан сафарбар этайлик»

11.06.2024 19:06:00

Президентимизнинг куни-кеча вилоятимизга ташрифи шариф шаҳарнинг яқин истиқболдаги келажаги, равнақи йўлидаги самарали ишлари, аниқ ва изчил стратегияларини ўзида мужассам этади. «Бугунги кунда иқтисодиётни изчил, жадал ривожлантириб, янги иш жойларини очиш, ёшларни илм-маърифатли, билимли ва касб-ҳунарли қилиш бўйича ҳали кўп ишлаш керак. Шундай экан, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятининг юксаклиги нафақат ҳуқуқий билимдонликда ажралиб туради балки, илм-фанда, маърифат ва таълим-тарбияда ўз фаолликларини намоён қилишларига кўмаклашиб, ижодий изланишлари учун моддий ва маънавий шарт-шароитлар яратиб беради ва уларни замонавий техника ва технологияларни ўзлаштиришга даъват этиб боради.

Ташриф жараёнида мамлакатимиз раҳбари томонидан халқимизнинг ҳаётини янада фаровон, файзли, мазмунли бўлиши учун бор куч-ғайратимиз ва имкониятлар чин дилдан сафарбар этилишига, инсон қадрини улуғлаш, оилалар янада фаровон ва бахтлилигига яқиндан эришиш, барча соҳаларни ривожлантириш, айниқса туризм салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, битирувчи ёшларни касб-ҳунар, илм-маърифатга инновацион жадал йўллар билан самарали ишларни кенг йўлга қўйиш ишларини амалга ошириш юзасидан фикр билдириб ўтдилар. Шунингдек, иқтисодиётни изчил ривожлантириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, ёшларни билимли ва касбли қилиш бўйича ҳали кўп ишлаш кераклиги, 544 та маҳалладаги 2 миллиондан зиёд аҳолининг шароитини янада яхшилаш зарурлиги, бунинг учун ҳар бир тизим ҳар куни меҳнат қилиши, изланиши кераклиги таъкидланди.

Шуни инобатга олган ҳолда энг муҳими ва асосийси инсонга эътибор бериш ва инсон қадрини улуғлаш-юртимизда, қолаверса шариф шаҳримизда яшаб келаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлаб бориш, оилаларда, жамиятда қолаверса оилаларни янада қўллаб-қувватлаш муҳим ва асосий вазифаларимиздан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади ва халқимизнинг дардига ҳамдард ва ҳамнафас бўлиб боради. Шундай экан биз шариф шаҳримизни янада обод ва фаровон бўлиб,тарихий обидаларимизни дунёларга кўз-кўз қиладиган даражада юксак ишларни олиб борилишини, халқимизнинг юксак марралар сари интилиб, ўз олдига қўйган аниқ мақсадларини изчил ривожланишида, янги иш ўринларини, янги инновацион усулда фаолият олиб борадиган корхоналарни жорий қилишни, туризм салоҳиятини кенг оширилиб борилишини қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳурматли Президентимиз белгилаб берган соҳалар бўйича «Бухоро тажрибаси»ни яратиш – садоқат намунаси» эканлигини амалда таъминлашда бор куч ва ғайратим билан, фидойилик, ватанпарварлик ва фаоллик билан ишлаб Ватанимиз равнақи, келажагига ўз ҳиссамни қўшаман!

 

Абдурауф Аҳмедов
«Адолат» СДП
Бухор шаҳар Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+