Халқнинг дардини эшитиб, муаммога ечим топаётган депутат

01.07.2024 14:07:29

Янги Ўзбекистонда инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ишлар амалга ошириляпти. Аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи юзма-юз мулоқот тизими икки томон учун ҳам фойдали бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП Фракцияси аъзоси Абдуғани Умиров Нишон тумани аҳолиси билан учрашганда, одамлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя этиш имкониятлари кенгаяётганидан мамнун эканликларини изҳор этишди. Депутат маҳаллаларда бўлиб, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётган қонунлар, ер участкаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берди.

Ойдин маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашувда одамлар ўз хонадонларига ўрнатилган ичимлик сув қувурларига сув ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, лекин белгиланган тартибда муҳрлаш ишлари қилинмаганлиги туфайли муаммолар юзага келаётганидан ташвишда эканликларини билдиришди. Муаммоларини бартараф этишда депутатдан кўмак сўрашди.

Депутат камчиликни зимдан ўрганганда, фуқаролар эътирози ўринли эканлигини аниқлади.Шу туфайли масалага ойдинлик киритиш мақсадида Нишон тумани сув оқова раҳбари А.Эргашевни жалб этди ва аҳоли хонадонларида белгиланган тартибда муҳрлаш ишлари бошлаб юборилди. Шунингдек, уй-жой, бандлик, ер, йўл муаммолари бўйича ҳам фуқаролар депутатга юзландилар. Абдуғани Умиров фуқаролардан тушган барча мурожаатларга масъулларни жалб этган ҳолда ўз жойида ечим топишга эришди.

Депутат Абдуғани Умировнинг Нишон тумани аҳолиси билан учрашувлари давом этмоқда.

«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+