Халқпарвар давлат барпо этишда Конституциявий ислоҳотларнинг ўрни

19.07.2022 15:07:48

Ўзбекистон «Адолат»СДП вилоят ва Яккабоғ туман Кенгаши томонидан Синабоғ МФЙ да «Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби» мавзусида Конституция лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла аъзолари, партия фаоллари маҳаллий Кенгаш депутатлари қатнашди. Учрашувда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Тўхтаев маъруза қилди.

Маълумки, Асосий қонунимизнинг 12-моддасида ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги қайд этилган, деди Эркин Тўхтаев.- Дарҳақиқат, бу – ўта муҳим ва жуда тўғри ҳамда аниқ белгиланган конституциявий қоидадир. Шунинг учун ҳам чинакам халқ мафкурасини, миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг Бош ҳужжати – Конституциясида тўлиқ ифода этиш мумкин.

Шунингдек маҳалла аъзолари билан савол –жавоблар асосида ўтган учрашувда партия фаоли, ҳуқуқшунос Дилрабо Чориева, Илҳом Хидиров, Баҳоргул Намозовалар ҳам сўзга чиқиб бахтимиз қомусининг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни, Янги Ўзбекистон фуқароларининг фаровон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида гапирдилар.

Тадбирда фуқаролардан тушган таклифлар инобатга олиниб, Конституциявий комиссияга тақдим этишга келишиб олинди.

Урал Умаров,

Партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+