Халққа қайишган депутат

29.12.2021 16:12:00

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Қудрат Жуманиёзовнинг депутатлик фаолиятига  йил сарҳисоби назари билан қарайдиган бўлсак, депутатнинг бир қанча гўзал амаллари сайловчилари олдидаги бурчини сидқидилдан адо этаётгани билан қувонарли бўлмоқда.

Янги йил муносабати билан, депутатнинг куни кеча хонадонма-хонадон юриб сайловчилари билан галдаги бир кунлик дилдан мулоқоти ҳамда уларга янги йил совғаларининг улашганлиги  қанчадан қанча фуқароларни қалбига бир олам қувонч улашди.

Депутатнинг   «Жамбул», «Бинокор», «Саховат», «Обиҳаёт», «Гулшан», «Ҳамжиҳатлик», «Юқори боғ» ва «Олма боғ» маҳаллаларида истиқомат қилаётган касалманд, якка-ёлғиз ҳамда боқувчисини йўқотган ҳамюртларимизга кўрсатган саховати барчамизга ўрнак бўла олади

Хусусан, депутат ўз ҳисобидан, «Юқори боғ» маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Феруза Яқубова, 2-гуруҳ ногирони Олимжон Абдуллаев, «Олма боғ» маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Шоҳзода Каримова, «Жамбул» маҳалласида яшовчи Ирода Қўзиева ва бошқа, жами 8 нафар кишига қиймати 1 ярим миллионлик пишириқ пиширадиган печка совға қилди.

Бундай эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилган фуқаролар, депутат Қудрат Жуманиёзовга миннатдорлик билдиришди ва инсон қадри улуғланган юртда яшаётганидан шукрона қилишди.

Ҳар сафар депутатимизнинг халқимизга қайишиб яшаётганини гувоҳи бўлар эканмиз, Қудрат Жуманиёзовдек масъулиятли, жонкуяр ва эътиборли депутатларимизнинг бу каби ташаббусидан, Янги Ўзбекистонимизни келажаги буюк эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+