Ҳамкорлик - муаммолар ечимининг ишончли йўли  

19.03.2021 19:03:34

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий фаоллигини оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Шу маънода сиёсий партиялар ва маҳалла институтининг биргаликдаги фаолияти жамоатчилик билан ишлашда ўз самарасини беради. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида ўтказилган матбуот анжумани айни шу мавзуга бағишланди.

Малохатхон Мусаева, вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Маҳалла бизнинг энг яқин ҳамкоримиз. Бу сиёсий жараёнларда ўз ифодасини топади. Маҳаллий кенгаш депутатларининг сайловчилар билан ишлаш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, ечимини топишида ҳам ижобий самара бермоқда. Партия етакчиларини жамоатчилик билан ишлашда айни шу институт билан биргаликда иш юритаётгани бежиз эмас.

Анжуман давомида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берилди. Келгусида маҳаллий ОАВлар орқали мавзу юзасидан чиқишлар қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП  Андижон

                                                                       вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+