Янгиликлар 814
Ҳамкорликнинг янги босқичи
Маълумки, соҳанинг ривожи, унинг кенг омма орасида ўз нуфузига эга бўлишида албатта ҳамкор ташкилотларнинг ўрни муҳим ҳисобланади.
Куни кеча “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармасида “Мустаҳкам ҳамкорлик -тараққиёт гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулайманов ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, фаоллари иштирок этишди.
Таъкидланишича, 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг еттита устивор йўналиши бўйичаТараққиёт стратегиясида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 5633-сонли Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, юртимизда кечаётган демократик ислоҳотларнинг жадаллашувида, эртанги кунимизнинг муносиб давомчилари бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни самарали олиб бориш устивор вазифа саналади.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар томонидан маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Меҳр дафтари”, юритилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, халқ қабулхоналарининг ҳар чоракдаги ахбороти юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботини эшитишни ташкил этиш борасида партия депутатлик гуруҳлари билан мунтазам алоқада бўлиш ишларини ҳуқуқий асосларини кўрсатиб бориш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олган тадбир сўнгида, ҳамкорликда умумий мақсадларни амалга оширишни кўзлаб, “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ўртасида ўзаро Меморандум тузилди.
Келгусида, томонлар мақсад ва вазифаларини, устивор ғояларини ҳамжиҳатликда амалга ошириш орқали Янги Ўзбекистонимизни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиш келишиб олинди.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг