Ҳамёнбоб ва сифатли дори – халқ истаги

20.08.2021 15:08:26

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш чорларини кучайтириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ва сотишда кўплаб қонун бузилишларига йўл қўймаслик учун бир қанча ҳайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, барибир сохта тадбиркорлар ўз ишларини қилишда давом этиб келмоқдалар.

Юртбошимиз томонидан республикамизда сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда у дориларни сотувга қўймасликка аҳоли соғлигини биринчи ўринда қўйишликка катта эътибор қаратилган. Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши қонун билан белгилаб қўйилган.

Тиббий хизмат кўрсатишда республика, вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасида боғлиқликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Касалликни даволагандан кўра олдини олиш муҳим ҳисобланади. Бунда, аввало, маҳаллаларда профилактика ишлари ва тиббий кўриклар сифатли ташкил этилиб, касалликларнинг олди олиниши, зарур ҳолларда беморлар туман ва вилоят марказларига юборилиши тизимли равишда йўлга қўйилган. Туман тиббиёт бирлашмалари касалларни имкон қадар ўзида даволаб, оғир беморларни вилоят ва республика муассасаларига йўналтириши, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари эса ўз ихтисослиги бўйича ягона методик, технологик, даволаш ва профилактика сиёсатини амалга ошириб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади.  Бунда эса ҳамёнбоб, сифатли дори-дармон ҳарид қилиш муҳим саналади.

 

                                                                                                             Дилрабо ЙЎЛДОШЕВА,

                                                                                                                            “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

    
 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+