Янгиликлар 1257
Ҳар бир фуқаронинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга
“Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида бўлиб ўтган учрашувда барча фуқароларни фаолликка чақирди. Жумладан, сайлов куни бир сайловчи томонидан унинг қариндошлари ёки танишларининг паспортларини олиб бориб, овоз беришга йўл қўйилмаслиги, ҳар бир сайловчи бир овозга эгалиги таъкидланди.
Номзоднинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган масалалар, таклиф ва ташаббуслар билан иштирокчилар таништирилди.
– Давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини кенгайтиришни таъминлашнинг самарали йўлларини жорий қилиш тарафдоримиз, – дейди “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев. – Бу борада адолатли жамият ва адолатпарвар давлат қурилишининг барча жабҳаларида қонунчилик ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш аҳамиятли. Мансабдорларнинг ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда ер майдонлари ва барча табиий ресурсларни тақсимлашига мутлақо чек қўямиз.
Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Жумладан, Зоҳиджон Аҳмедовнинг олий таълимни тугаллаётган талабаларни иш билан таъминлаш даражаси қониқарли эмаслиги, айрим фанларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик маоши пастлиги, шартнома пулини тўлашдаги қийинчиликлар юзасидан берган саволларига ишончли вакил батафсил ҳамда атрофлича жавоб берди.
Камола ПОЛВОНОВА,
"Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг