Янгиликлар 2204
Ҳар бир овоз учун яратилган имконият
Барчамизга маълумки, айни кунларда «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилмоқда.
Бунда янги таҳрирга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши таклиф этилмоқда.
Олий Мажлис депутатларининг мазкур ташаббуси Ўзбекистонда йилдан-йилга сайлов қонунчилиги такомиллашиб бораётганидан, қонунлар биринчи навбатда халқнинг иродасига кўра ишлаб чиқилаётганлигидан далолат бермоқда.
Нега декабрь ойида эмас, айнан октябрь ойида?
Ушбу таклифнинг моҳияти шундаки, сайлов жараёнларидан кейинги муҳим сиёсий тадбирлар - парламент биринчи мажлисини ўтказиш, ҳукуматни шакллантириш, Давлат Раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси янги йилнинг биринчи чораги охирига қадар чўзилишига олиб келгани ҳолда, Давлат дастурини қабул қилиш ва бошқа ислоҳотлар кечиктирилишига сабаб бўлаётгани амалиётда синовдан ўтди.
Шу билан бирга декабрь ойидаги совуқ об-ҳаво шароитида сайловолди ташвиқоти тадбирларини кенг қамровли ўтказиш ва унда сайловчиларни жалб этишда бир қатор ноқулайликлар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Қонун лойиҳасида “Сайлов кодекси” Қонун ҳужжатига кириталаётган мазкур ўзгартиришларни маъқуллайман.
Шерзод КАРИМОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Фарғона
вилоят Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг