Ҳар бир суд иши одил ва ҳаққоний бўлиши зарур

11.12.2020 17:12:30

 

Жамиятда қонун устуворлиги ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар суд-ҳуқуқ ислоҳотлари кўлами ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Бинобарин, “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга, суд тизимининг бошқа органлардан холи бўлишга, айниқса, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатларига йўл қўймаслик учун белгиланган чоралар соҳани халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган чинакам “Адолат қўрғони”га айланишига замин яратади. Айни чоғда ҳар бир суд иши одил ва ҳаққоний олиб борилишини кафолатлайди.

Фармонда суд тизимига етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган муносиб кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш ҳамда судьялар фаолиятини холис баҳолаш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш, суд тизимини малакали ва ҳалол, пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ошириш борасида белгилаб берилган кўзда тутилган мақсад ва вазифалар адолатли жамият қуришнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида бош мезон, қонун ва адолат устуворлигига эришиш. Адолатнинг қарор топишида эса суд ҳокимиятининг ўрни беқиёс. Шу сабабли ҳам партия суд ҳокимияти мустақил, судлар эса адолат қўрғонлари бўлиши тарафдори. Партия суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасини, айниқса, соҳада аҳолининг норозилигига сабаб бўлган омилларни танқидий ўрганиб, шу орқали амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўзининг таклифларини бериб келмоқда.  

Биргина мисол, яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан суд-ҳуқуқ соҳаси ходимлари иштирокида ўтказилаган тадбирда партимиз сайловолди дастурида ушбу соҳани чинакам “Адолат қўрғони” га айлантириш борасида илгари сурилган вазифа ва ғоялар иштирокчиларнинг катта қизиқишга сабаб бўлди. Йиғилиш давомида соҳа ходимлари билан ҳамкорликдаги ишларни тизимли йўлга қўйишга келишиб олдик. Энг аввало соҳага оид янгиликларни етказиш, халқ ичига кириб бориш мақсадида умумтаълим мактаблари ҳамда маҳаллаларда сайёр учрашувлар ўтказиш режалаштирилди.

Шундай экан, биз, депутатлар суд-ҳуқуқ соҳасига оид мазкур янгиликларни аҳоли ўртасида кенг тушунтиришимиз, тарғибот тадбирларини кучайтириш орқали фуқаролар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, манфаатларини таъминлашга аҳамият қаратишимиз, бу борада жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларидан самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ. 

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

 

  

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+