Ҳаракатлар стратегияси билан ривожланиш йўлида

16.03.2021 18:03:54

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида 2017-2021 йиллларда олдинда турган долзарб вазифалар ва халқимиз ҳаёт даражасини юксалтиришнинг механизмлари кўрсатиб ўтилган. Унинг асосий мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама жадал ривожлантиришдан иборат. Айтиш лозимки ўтган тўрт йил давомида бу борада сезиларли натижаларга эришилди.

Андижон давлат университетида партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ОАВ вакиллари учун ташкил этилган ўқув машғулотлари бугун айни шу мавзуга бағишланди. Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида бошланган, ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллаш ва халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли. Биргина охирги икки йилга назар ташласак, барча соҳаларда катта ўсиш кўрсаткичларига гувоҳ бўламиз. Қолаверса, танлаган йўлимиз қанчалик тўғри эканлигини кўрсатади.

 Ҳаракатлар стратегиясини беш босқичда амалга ошириш, бунда йилларга бериладиган номларга мувофиқ ҳар йили уни амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланаётгани эътиборли. Бу айни вақтда унинг самарадорлигини оширмоқда.

Иброхимжон Митиллаев, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати:

- Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш доимий ишимизга айланди. Айниқса, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратяпмиз. Мақсад битта: аҳолини рози қилиш.

Ўқув машғулотлари иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+