Харобага айланган уйлар кўркам қиёфага кирмоқда

14.04.2021 17:04:40

Ўзбекистон “Адолат” СДП Данғара туман Кенгаши қошидаги “Адолат қабулхонаси”га  туман маркази Истиқлол мавзесидаги 8- ва 11-кўп қаватли турар-жойларда яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган.   Унда мазкур уйларда яшовчи оилаларнинг кўп қисми эҳтиёжманд эканлиги, уйнинг ташқи фасад қисми йиллар давомида хароб аҳволга келиб қолгани, таъмирлаш учун имкониятлари етарли эмаслигини билдирилган. Бу ерда истиқомат қилувчилар фойдаланадиган ташқаридаги умумий санитария-гигиена узеллари ҳам ҳеч бир талабга жавоб бермайди. Электр таъминотида  ҳам узилишлар бўлиб, кўча чироқларининг йўқлиги қоронғу тушиши билан   фуқароларнинг ҳаракатланишида қийинчилик туғдирган. Уйлар атрофидаги  манзара эса таассуфлидир.

Фуқаролар мурожаати партиямиз томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ишга киришилди. Бугунги кунда  иккала кўп қаватли уйларнинг ҳам томи шифер қилинди,  кўча чироқлари ўрнатилди.

Хонадонимиз кундан-кунга чирой очяпти – дейди фуқаро Турсунали Мадалиев – Уйларнинг ташқи фасад қисмини пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Энг муҳими, уйлар атрофи тозаланиб, текисланяпти, кўкаламзорлаштирилиб, тартибга келтириляпти. Ўзгаришлардан барчамиз  жуда ҳурсандмиз.   

  

 

Моҳира МАМАТҚУЛОВА,

 Данғара туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+