Янгиликлар 1474
“Хавф остидаги ҳаёт” ёхуд мени ғурурлантирган воқеа
Жорий йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг таклифига кўра Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди. Ўзбекистон ташаббусининг БМТ даражасида қабул қилиниши мамлакатнинг халқаро миқёсида ўрни юксалиб бораётганлигидан далолат бориши мени Ўзбекистон фуқароси сифатида бир хурсанд қилган бўлса, айнан Орол бўйича резолюциянинг қабул қилиниши Ўзбекистон “Адолат” СДП ходими сифатида яна бир бор хурсанд қилди.
Чунки Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида "Биз экологик ҳалокатнинг оқибатлари билан курашгандан кўра унинг олдини олган маъқул, деб ҳисоблаймиз. Биз юқори даражали экологик зарар кўрган ҳудудларда (Оролбўйи, Марказий Фарғона ҳудудлари) экологик ҳолатни соғломлаштириш ва тиклаш бўйича чора-тадбирларни кўриш, шунингдек, чекловчи давлат чораларини киритиш ва келтирилган зарарни давлат бюджети ҳисобига қоплаш учун қонунчилик базасини яратамиз ва масъулларга тегишли таъсир чораларини қўллаймиз” деб Оролбўйи минтақасидаги ҳолатга алоҳида эътибор қаратган эди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП ходими сифатида мен Орол фожиасига “хавф остидаги ҳаёт” деб қарайман. Чунки Оролнинг ўлик денгизга айланиб қолиши давримизнинг оғриқли экологик нуқтасига айланиб қолганлиги, Оролбўйи хавзасида яшовчи кўп миллионли аҳолини турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу ўринда тарихга назар солсак.
Орол 1960 йилларда қисқаришни бошлади. Эътиборсизлик натижасида Оролда сув камайиб, туз миқдори кўпайиб, Орол заҳарли денгизга айлана бошлади. Орол денгизининг 90% ҳудуди бугун сахрога айланиб қолди. Денгизнинг ўлими турмуш тарзини ва об-ҳавони ўзгартириб юборди, десак муболаға бўлмайди.
Оҳирги йилларда мамлакатимизда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Фикримизнинг яққол мисоли сифатида 2017 йилдан буён ҳар йили юзлаб гекторларга саксовуллар экилаётганлигини айтиш мумкин.
Қанча кўп кўчат экиб, уни кўкартириб, сақланиши таъминланса, атроф-муҳитнинг мусаффолиги ошади. Бу бир оз вақт талаб этсада ўзининг ижобий натижасини беради.
Қуриб қумлоққа айланган денгиз ўрнига “яшил қопламлар” яъни ўрмонзорлар барпо этилса, экология яхшиланади.
БМТ даражасида Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилиниши, мамлакат миқиёсида Оролбўйи минтақасидаги олиб борилаётган ишларда маъсулиятни яна оширади.
Тўтинисо АБДУРАҲМАНОВА,
Тошкент шаҳар кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг