Ҳаёт тақозоси

28.01.2021 19:01:26

Мен 2019 йил якунида маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўткан сайловларда “Адолат” СДПдан номзодимни қўйдим ва Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати бўлиб сайландим. Сайлов жараёнлари қиш фаслига тўғри келганлиги сабабли сайловчилар билан учрашувлар ҳам сайлов куни ҳам жуда қийинчилик билан ўтар эди.

Сабаби олис қишлоқ жойларидаги сайлов округларида номзодлар билан учрашиб унинг сайловолди дастурлари билан танишаман деган сайловчилар қишлоқнинг бир чеккасидан келиб айрим салқин мажлислар залида тинглашга мажбур бўлар эди.

Тажрибамдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилишини қўллаб-қувватлайман.

 

Мансур НИЗАМАДДИНОВ,

Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+