Хазораспда оилаларга қувонч улашилмоқда

21.06.2021 20:06:44

Маълумки, партиямиз фаоллари ҳамда депутатларининг ташаббуси билан сайловчилар ҳолидан хабар олиш, уларни йиллар бўйи қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш ишлари фаоллик билан давом этмоқда.

Бундай хайрли ишлар воҳамизнинг Хазорасп туман Кенгаши ҳамда депутатлари томонидан ҳам қизғин паллага киргани билан аҳамиятлидир.

Туман Кенгаши депутати Манзура Сапаева ҳар доим сайловчилари ҳузурида бўлиб, улар билан очиқ ва яккама-якка  мулоқотлар ташкил этиб келмоқда. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва касалманд фуқароларни йўқлаб туриш  депутатнинг  доимий одатига айланиб қолган.

Депутат айни пайтда кам таъминланган оила фарзандларини  кийим-кечак ва ўқув қуроллари  билан ҳамда оромгоҳларга  бориб дам олиб келишини ҳам  таъминламоқда.

Депутат куни кеча яна битта оилага хурсандчилик бағишлади.

Кам таъминланган оила фарзандлари ака-ука Мардонбек ва Саъдулла  Саъдуллаевларни тумандаги Истиқлол” болалар оромгоҳига боришини таъминлади.

Фаолларимиз томонидан сайловчиларнинг ишончини қазонишга қаратилган ҳар бир ижобий иши кутилаётган сиёсий жараёнларда партиямиз тарафдорлари сонини оширишга хизмат қииши билан аҳамиятлидир.

                                                                                                                Ҳилола  ҲОЛМЕТОВА,

                                                                                                           Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                              Хазорасп туман Кенгаши иш юритувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+