Хазорасплик хақиқатгўй қайнона вилоят босқичига йўлланма олди

21.06.2021 19:06:54

“Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Хазорасп туман босқичи ҳам иштирокчи қайноналарнинг  беллашуви билан жуда қизиқарли бўлиб ўтди.

Танлов шартларини шижоат билан бажарган қайноналар барчани  ҳайратда қолдирди.

Айниқса, саҳна кўринишлар орқали иштирокчилар ўз маҳоратларини ишга солиб,   оила муқаддас даргоҳ эканини яна бир бор ифодалаб беришди.

Бир-биридан зукко, чаққон, адолатпарвар қайноналарнинг танлов шартларини бажаришларини баҳолаб бориш мураккаб кечди.

Ҳакамлар ҳайъатининг билдирган хулосасига кўра,  Тожигул опа Назарова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар партиянинг туман Кенгашининг  ташаккурномаси ва совғалари билан тақдирландилар.

 

                                                                                                        Ҳилола ҲОЛМЕТОВА,

                                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                             Хазорасп туман Кенгаши иш юритувчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+