Янгиликлар 361
Ҳеч бир аёл эътибордан четда қолмайди!
— Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оила ва фарзандлар тарбиясидаги ўрни, балки, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам беқиёсдир. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аёллар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жумладан, бандлигини таъминлаш, соғлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш даражасини яхшилашга эътибор юксак даражага кўтарилди десак хато бўлмайди.
Партиямиз, фаолиятига ана шундай таҳлилий нуқтаи назардан ёндашсак, унда хотин - қизлар ҳаёти билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммоларнинг аниқ ечими ифода этилаётганлиги ва бу муаммоларни бартараф этишда мустаҳкам пойдевор бўлаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Бундай ёндашув амалий ва самарали натижаларни бермоқда, хотин-қизларнинг яхши яшаши, меҳнат қилиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
Хусусан Партиямизнинг кўплаб лойиҳа ва ташаббусларини мисол қилсак бўлади. Жумладан Пастдарғом тумани миқёсида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг биргина "Бир адолат-чи минг аёлга ҳимоячи" лойиҳаси доирасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Пастдарғом тумани 37-сон манзил колониясидаги хотин-қизлар билан, уларнинг сиёсий билимларини ошириш юзасидан учрашув ташкил этилди. Учрашувда Партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши, Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши Котибият мудири Фатима Базаровна, Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгаши депутати Гулфинисо Қўчқорова ҳамда манзил-колония инспектор ходимлари иштирок этишди.
Аччиқ бўлса ҳам тан олишимиз керак, узоқ йиллар аёллар муаммоларига етарлича эътибор қаратилмаганлиги айнан бугун ушбу хотин-қизларимизнинг мана шу йиғилишда иштирок этишларига сабаб бўлаяпти, лекин эътироф этиш жоизки, бугун Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ишга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, бир сўз билан айтганда ҳар қандай муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ, ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган ва самарали натижалар бермоқда.
Йиғилиш сўнгида барча қатнашчилар ўзларига етарлича сиёсий тушунчаларга эга бўлишди.
Хонбуви Ҳайитова,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Пастдарғом туман Кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг